22:15, 18 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда аёллар етакчилигини ривожлантиришга қаратилган «Томирис» лойиҳаси ишга туширилади
NUR-SULTAN. Кazinform - AMANAT партияси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги, шунингдек Конрад Аденауэр жамғармасининг Қозоғистондаги ваколатхонаси билан биргаликда ҚР Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар, оилавий ва демографик сиёсат миллий комиссияси кўмагида «Томирис» лойиҳаси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform партия матбуот хизматига таяниб хабар беради.
АМАNAT партияси Сиёсий бошқарув академияси директори Данияр Муқитановнинг сўзларига кўра, ўқув дастурини якунлаш учун Қозоғистоннинг барча вилоятларидан 30 нафар иштирокчи танлаб олинади.
«Аввало, иштирокчилар етакчилик, сиёсатда гендер масалалари, ҳуқуқ, эмоционал интеллект, лойиҳаларни бошқариш, музокаралар, нотиқлик ва бошқа мавзулар бўйича курсларда қатнашадилар. Дастурдан Қозоғистон ва Германиянинг етакчи сиёсий арбоблари билан учрашувлар ўрин олган. Тренинг натижаларига кўра иштирокчилар ўз ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган сиёсий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўлади», — деди у.