Қозоғистонда аёллар эркаклардан ярим миллионга кўп

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий статистика бюроси томонидан ўтказилган 2021 йилда аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Қозоғистонда аёллар сони эркаклардан кўп, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, аёллар сони ярим миллион (536,3 минг) кишига кўп бўлган. Фоиз нисбатида эркаклар улуши 48,6 фоиз (9 324 840 киши), аёллар улуши 51,4 фоиз (9 861 175 киши)ни ташкил этади. 2009 йилги аҳолини рўйхатга олиш пайтида эркаклар улуши 48,2 фоиз (7,7 миллион), аёллар улуши 51,8 фоиз (8,2 миллион) эканлиги аниқланган эди. Шундай қилиб, кейинги 10 йил ичида эркаклар ва аёллар нисбати эркаклар фойдасига 0,4 фоизга ўзгарган.

Қозоғистонда ҳар 1000 аёлга 945 эркак тўғри келади (10 йил аввал 929 нафар эди).

2022 йил 1 августдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Қозоғистон аҳолиси 19 644 067 кишини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар