Қозоғистонда аҳолига бериладиган кредитлар ҳажми 32,5 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда шахсий манфаатлар учун берилган кредитлар ҳажми 32,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3-4 фоизни ташкил этди. Январ воқеаларидан кейин, яъни феврал ойидан бошлаб иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида ижобий тенденция кузатилди. Биз базавий ставканинг жорий даражаси барқарор иқтисодий ўсиш учун зарур шарт-шароитларни яратишини кутамиз. Кредитлаш ҳажми ҳисобига иқтисодий фаоллик кучайди. Шундай қилиб, биринчи чоракда иқтисодиётга ажратилган янги кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,3 фоизга ошди. Хусусан, тадбиркорликка ажратилган кредитлар ҳажми 19,6 фоизга, аҳолига ажратилган кредитлар ҳажми 32,5 фоизга ўсди», — деди Ғалимжан Пирматов Миллий банкда ўтказилган матбуот анжуманида.

Банк раҳбарининг фикрича, базавий ставканинг ошиши кредитларга бўлган талабга таъсир қилмайди.

«Келгусида банк сектори мумкин бўлган қўшилиш ва бириктиришларга, шунингдек, аҳолининг истеъмолчидан жамғармага ўтиши билан боғлиқ вазият ва ўзгаришларга мослашишда давом этади. Иқтисодиётнинг ижобий динамикасини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда проинфляция босимини кучайтирадиган солиқ-бюджет сиёсати орқали талабни янада рағбатлантириш режалаштирилмоқда. 2022 йилда республика бюджети харажатлари 23,6 фоизга ошади, сўнгги уч йилда ўртача ўсиш суръати эса 16,7 фоизни ташкил этди», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар