Қозоғистонда аҳоли сони қанчалиги расман эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 18 690,2 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистика қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда аҳоли сони қанчалиги расман эълон қилинди

«2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 18 млн 690,2 минг кишини, шу жумладан шаҳарликлар – 10 млн 991,5 минг киши (58,8%), қишлоқ аҳолиси – 7 млн 698,7 минг киши (41,2%)», - дейилади хабарда.

Идора маълумотларига кўра, 2019 йил 1 апрелга нисбатан аҳоли сони 241,6 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайган. Кўрилаётган даврда энг катта ўсиш мамлакатнинг 3 та минтақасида – Алмати (66,3 минг киши), Нур-Султан (57,9 минг киши) шаҳарларида ва Туркистон вилоятида (29,9 минг киши) қайд этилган.