Қозоғистонда аҳоли омонатлари ҳажми 25,2 триллион тенгега етди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда аҳолининг банкларда сақлаётган омонатлари умумий ҳажми 25,2 триллион тенгега етди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Банк тизимидаги депозитлар жорий йилнинг 1 июн ҳолатига кўра йиллик кўрсаткичда 3,1 фоизга ўсди ва 25,2 триллион тенгени ташкил этди», — деди Миллий банк раиси.

Ғалимжан Пирматовнинг сўзларига кўра, давлат депозитлари бўйича тавсия этилган ставкаларнинг ошиши ва эълон қилинган тенге депозитларини ҳимоя қилиш дастури долларлашув ўсишини тўхтатиш имконини берди.

«Май ойида ушбу кўрсатгич 2013 йилдан бери энг паст даражага – 33,3 фоизга тушди», — деди Миллий банк раҳбари.

Сўнгги хабарлар