Қозоғистонда 98 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда охирги бир кун ичида 98 киши коронавирус белгилари бўлган пневмонияга чалингани аниқланди ва 25 киши касалликдан вафот этди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Қозоғистонда 98 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

Бундан ташқари 31 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 65765 ҳолат ва вафот этганлар - 4073 ва соғайиб чиққанлар сони 56 935 тани ташкил этди.