Қозоғистонда 959 киши коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 959 киши коронавирусдан даволанмоқда. Ўтган суткада 12 киши коронавирус юқтирган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.

Қозоғистонда 959 киши коронавирусдан даволанмоқда

17 октябр ҳолатига кўра, 959 киши коронавирус инфекцияси (-829+ ва 130 КВИ-) дан даволанмоқда.

Даволанаётганларнинг 107 нафари шифохоналарда, 852 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

3 киши оғир аҳволда,

3 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,

1 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.