Қозоғистонда 9 ойда 54 та савдо уйи фойдаланишга топширилди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида умумий майдони 110,7 минг квадрат метр бўлган 54 та савдо уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.
Фойдаланишга топширилган объектларнинг ҳақиқий қиймати 48,1 миллиард тенгени ташкил этди. Савдо уйларининг асосий қисми Туркистон вилоятида – 18 та, Атирау вилоятида – 6 та объект фойдаланишга топширилди. Манғистау вилоятида эса 1 та савдо уйи фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, 9 ой ичида умумий майдони 26,9 минг квадрат метр бўлган 46 та супермаркет ишга туширилди, уларнинг умумий қиймати 12,5 миллиард тенгени ташкил этди. Аксарият супермаркетлар Қизилўрда (16 та) ва Туркистон (15 та) вилоятларида очилган.
Шунингдек, мазкур даврда умумий майдони 27,1 минг квадрат метр бўлган 158 та минимаркет ишга туширилди. Минимаркетларни ишга туширишнинг умумий қиймати 11 миллиард тенгени ташкил этди.
Аксарият минимаркетлар Туркистон (31 та ), Жамбил (22 та) ва Ақмола (21 та) вилоятларида очилган.