11:32, 02 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 9 585 437 киши коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг 1-компонентини 9 585 437 киши ва 2-компонентини эса 9 370 767 киши олди.
ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram -каналидаги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I дозаси 1 238 813 кишига, II дозаси эса 1 199 21 кишига олган.
Жумладан:
I-компонентни 874 430 нафар ўсмир, 41 630 нафар ҳомиладор аёллар ва 145 449 нафар эмизикли аёллар олди.
II-компонентни 859 596 нафар ўсмирлар, 39 481 нафар ҳомиладор аёллар, 142 025 нафар эмизикли аёллар олди.