12:14, 12 Май 2022 | GMT +6
Қозоғистонда 9,2 млндан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 9,2 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.
11 май ҳолатига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 490 372 киши, иккинчи компонент билан 9 256 909 киши эмланди.
Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш давом этмоқда.
11 май ҳолатига кўра, I доза билан - 1 101 145 киши, II доза билан - 960 025 киши эмланди. Хусусан, биринчи компонент билан: 835 458 нафар ўсмирлар, 38 803 нафар ҳомиладор аёллар, 137 931 нафар эмизикли аёллар эмланди.
II компонент билан: 770 492 нафар ўсмирлар, 34 119 нафар ҳомиладор аёллар, 124 220 нафар эмизикли аёллар эмланди.