Қозоғистонда 859 959 нафар ўсмир КВИ га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

2022 йил 5 сентабр ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I дозасини эса 1 199 565 киши, II дозасини эса 1 238 882 киши олди.

Улардан биринчи доза: ўсмирлар - 874 476, ҳомиладор аёллар - 41 631, эмизикли аёллар - 145 451.

Иккинчи доза: ўсмирлар - 859 959, ҳомиладор аёллар - 39 499, эмизикли аёллар - 142 030.

Сўнгги хабарлар