11:36, 11 Апрель 2025 | GMT +5
Қозоғистонда 8 та ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи арзонлашди
ASTANA. Kazinform - Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 1-8 апрель кунлари ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси 0,2 фоизни ташкил этди.

“Ҳафта давомида ижтимоий аҳамиятга эга товарлар гуруҳидаги нархларнинг асосий ўсиши мавсумий сабзавотларга тўғри келди. Хусусан, карам нархи 6,8 фоизга, сабзи ва пиёз 2,7 фоизга, картошка 1,6 фоизга ошган. Шунингдек, шакар 0,7 фоизга, кунгабоқар ёғи ва мол гўшти 0,2 фоизга, товуқ гўшти 0,1 фоизга ошди. 8 турдаги ижтимоий маҳсулотлар: сут — 0,5 фоиз, ун ва кефир — 0,4 фоиз, гуруч, гречка ва тухум — 0,3 фоиз, сариёғ ва макарон маҳсулотлари — 0,2 фоизга арзонлашди», — дейилади хабарда.