Қозоғистонда 8-партия рўйхатдан ўтмоқда

Партия
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Адлия вазири Азамат Есқараев рўйхатдан ўтаётган янги партия ҳақида гапирди.

“Ҳозирда мамлакатимизда еттита партия рўйхатдан ўтган. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги Yntymaq партиясини рўйхатга олиш бўйича тегишли рухсат берди. Улар бу йўналишда кейинги босқичга ўтиб, партия тузиш ишларини давом эттиради”, — деди А.Есқараев Парламент Мажилисида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида Қозоғистонда расман рўйхатдан ўтган 7 та партиянинг барчаси Парламент депутатлиги учун сайлов кампаниясида қатнашган эди.

Сўнгги хабарлар