Қозоғистонда -8 даражагача тушади

ASTANA. Kazinform - 3-5 октябрь кунлари навбатдаги шимоли-ғарбий антициклон Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларига таъсир қилади, ҳаво салқин бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб хабар беради. 

Заморозки
Фото: freepik

Фақатгина республиканинг жануби-ғарбий, жануби ва жануби-шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан 3 октябрда жануби-ғарбда кучли ёмғир ёғиши, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. 

Фақатгина республиканинг жануби-ғарбида, жанубида ва жануби-шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. 3 октябрда жануби-шарқда кучли ёмғир, жануби-ғарбий қисмида тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб кучли шамол эсади, туман тушади.
Республиканинг шимолий, шарқий ва марказий туманларида кечаси ҳаво ҳарорати 2-8 даража совуқгача пасаяди.

Сўнгги хабарлар