Қозоғистонда 70 минг тонна пиёз захираси мавжуд

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда пиёз нархи барқарорлашди, вазият назорат остида. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили 1,2 млн тонна пиёз йиғиб олинди. Унинг 1 млн тоннаси Жамбил вилоятида етиштирилди. Бизда пиёз истеъмоли 300 минг тоннани ташкил қилади. Пиёз экспорт қилиш имкониятимиз бор, лекин асосийси ички бозор талабини қондириш. Пиёз билан боғлиқ вазият барқарорлашди. Бугунги кунда мамлакатимизда 70 минг тонна пиёз захираси мавжуд бўлиб, унинг 30 минг тоннаси Жамбил вилоятига тўғри келади», - деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram