Қозоғистонда 7 мингга яқин аёл шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтамоқда

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида 7 мингга яқин аёл ҳарбий хизматчи шартнома бўйича хизмат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Уларнинг аксарияти оддий аскар, сержант ва зобит лавозимларида хизмат қилади. Уларнинг 800 га яқини зобитлар, 2 мингга яқини сержантлар ва 4 мингга яқини оддий аскарлардир.

«Етти нафар аёл раҳбарлик лавозимларида ишлайди. Булар Мудофаа вазири ўринбосари, Мудофаа вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Мудофаа ишлари бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари, ҳарбий госпитал, база, марказ ва касалхона бошлиғининг ўринбосари», — дейилади Мудофаа вазирлигининг Kazinform расмий сўровида жавобида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Шунингдек, 7 май куни Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг31 йиллигидир.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар
telegram