12:45, 17 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 7,5 минг киши коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.
17 июл ҳолатига кўра, республика ҳудудларида 7571 нафар (коронавирус – 7465, пневмония – 106) бемор даволанмоқда. Уларнинг 680 нафари стационарда, 6891 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
Беморларнинг 15 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг аҳволи ўта оғир, 1 нафар бемор ИВЛ аппаратига уланган.