Қозоғистонда 655 та соғлиқни сақлаш объекти қурилади – Молия вазирлиги

None
ASTANA. Кazinform – Уч йил ичида 655 та соғлиқни сақлаш объектини қуриш ва 32 та туманлараро шифохонани модернизация қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Мажилисда «2024-2026 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдимоти чоғида ҚР Молия вазири ўринбосари Абзал Бейсенбекули маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда «Қишлоқда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» Миллий лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Тасдиқланган миллий лойиҳага асосан 2023-2025 йилларда 655 та соғлиқни сақлаш объекти қуриш, 32 та туманлараро шифохонани модернизация қилиш режалаштирилган. Бу 4 миллиондан ортиқ қишлоқ аҳолисини ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш имконини бермоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун 2024 йилги бюджет лойиҳасида ҳужжатларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда 35,1 млрд тенге ажратилади»», - деди А. Бейсенбекули.

Унга кўра, аҳоли сонининг кўпайиши ҳисобга олиниб, бепул тиббий ёрдам ва мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими доирасидаги харажатларнинг кафолатланган ҳажми 2,2 триллион тенгени ташкил этди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари 2024 йилда спорт, туризм ва маданиятни ривожлантириш учун республика бюджетининг харажатлари 298 миллиард тенге миқдорида режалаштирилганини маълум қилди. Шу жумладан, юксак ютуқларга асосланган спортни ривожлантириш, маданият ва архив ташкилотлари фаолиятини таъминлаш, иқтидорли болаларни маданият, санъат ва спорт соҳаларида ўқитиш ва тарбиялаш, туризм ва туристик фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларини ўтказишга йўналтирилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар