Қозоғистонда 64 нафар ўқитувчи миллионер бўлди
Тақдирлаш маросимида Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов мактаб ва коллежларнинг энг яхши ўқитувчиларига пул сертификатлари ва кўкрак нишонларини топширди. Ҳар бир ғолиб ўқитувчи 3 миллион тенгедан сертификат билан тақдирланди. Умуман, бу мақсадда 190 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилди.
«Бугун биз ҳар йили ўтказиладиган «Энг яхши педагог-2022» танлови натижаларини эълон қилдик. Бу ўқитувчиларимиз учун жуда муҳим воқеа. Бунинг сабаби, улар ҳамкасблари томонидан тан олинган. Бу йилги танлов бир қатор хусусиятларга эга бўлди. Аввало, танлов иштирокчиси ҳақида қарор мактаб директори томонидан қабул қилинган. Яъни, мактаб номзодини кўрсатар, кейин эса ўқув бўлимлари даражасида танлов ўтказиларди. Энди ҳар бир ўқитувчи ўз номзодини қўйиши мумкин. Иккинчидан, ҳамкасбларимиз ўз аризаларини топшириш босқичи ва қанча балл олганини кузатиш имконига эга», — деди Асхат Аймағамбетов.
Унга кўра, жорий йилда танловга 5,5 минг нафар ўқитувчи ҳужжат топширган.
– Ҳамма ҳамкасбларимиз республика босқичига ўтган бўлса-да, улар орасидан 120 нафар энг яхши ўқитувчи танлаб олинди. Улар пойтахтга келиб, очиқ дарсларини кўрсатишди. Якунда етакчи методистларимиз энг яхшиларга овоз беришди. Улар 64 нафар ўқитувчидир», — деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай