14:45, 05 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 6-8 июнь кунлари кучли жазирама давом этади
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 6 – 8 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтларининг ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади, 6 июнда ғарбда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, 6 июнда ғарбда, 7-8 июнда шимоли-ғарбда, 7-8 июнда мамлакат шимолида кучли ёмғир, дўл ёғади. Фақат мамлакат жанубида ёғингарчиликсиз иссиқ ҳаво кузатилади. 6-7 июнь кунлари кундузи шимолда, 6 июнда марказда, шарқда 41°C гача, 8 июнь куни жануби-шарқда 41°C гача, мамлакат жанубида +46°C гача жуда кучли иссиқлик давом этиши кутиляпти. 8 июнда мамлакат шимоли-ғарбида, шимолида ҳаво ҳарорати +22+30°C гача тушиши кутилади», - дейилади об-ҳаво маълумотида.