Қозоғистонда 50 минг фуқарога 7 фоиз билан ипотека кредити берилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда «7-20-25» дастури бўйича 85 485 та кредит аризаси келиб тушди, деб хабар беради Kazinform Миллий банкка таяниб.
None
None

2022 йил 27 январ ҳолатига кўра, «7-20-25» дастури бўйича умумий қиймати 1,08 трлн тенге бўлган ипотека кредити олиш учун 85 485 та ариза келиб тушган.

Шундан 621,2 млрд тенгелик 49 170 та ариза қаноатлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, «7-20-25» дастури Қозоғистон фуқароларига 7 фоизлик имтиёзли ставка асосида 25 йилгача бўлган муддатга ипотека кредитларини беришни назарда тутади. Дастлабки взноси (фуқаро олишни хоҳлаган уй баҳосининг олдиндан тўланиши керак бўлган қисми) камида 20 фоиз.




Сўнгги хабарлар