Қозоғистонда 5 июль куни об-ҳаво қандай бўлади

Об-ҳаво
Фото: Талғат Асанов

ASTANA. Kazinform - Синоптиклар Қозоғистон ҳудуди учун яқин 24 соатлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Кечаси Қарағанди вилояти шарқида, кундузи шимоли-шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг ғарби, шимоли ва жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Кундузи Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоят марказида шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 35-37 даража иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Алмати шаҳрида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади. Қонаев шаҳрида кундузи шимоли-ғарбдан 15 м/с тезликда шамол эсади. Кундузи жазирам иссиқ 35-37 даражагача сақланиб қолади. Ёнғин хавфи юқори бўлади.

Кундузи Улитау вилояти ғарбида 35 даражагача иссиқлик кутилмоқда. ҳудуднинг аксарият қисмида экстремал шароитлар кутилмоқда, ҳудуднинг шимоли ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади. Жезқазған шаҳрида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Кундузи Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлади, дўл ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан, кундузи шимоли-ғарбдан, кундузи вилоятнинг шимоли ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади. Жануби-ғарбда, вилоят марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади. Кўкшетау шаҳрида эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шимолида кундузи момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шанубдан, жануби-ғарбдан кундузи вилоят ғарби ва шимолида эсади, тезлиги 15-20 м/сгача етади. Кундузи 35 даража жазирама иссиқ кутилмоқда. Ҳудуднинг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Кундузи Абай вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида вақти-вақти билан кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, бўрон бўлиши кутилмоқда. Кечаси момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан шимоли-ғарбга ўзгариб, шимол, жануб ва вилоят марказида 15-20 тезликда эсади, кундузи 23 м/с тезликда эсади. Ҳудудда юқори ёнғин хавфи, жанубий қисмида эса кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Семей шаҳрида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан ўзгариб, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.

Кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида кучли ёмғир, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Кечаси ҳудуднинг ғарби, шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши, кундузи аксарият ҳудудларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ғарб, шимоли-шарқдан шимоли-ғарбга ўзгариб, 15-20 тезликда эсади, кундузи 23 м/с тезликда эсади. Вилоят марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда, вилоят жанубида эса кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Ўскемен шаҳрида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан эсади, кундузи шимоли-ғарбга ўзгариб, 15-18 м\с тезликда эсади.

Атирау вилоятида кундузи 35-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳудудда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда, жанубий қисмида эса кучли ёнғин хавфи мавжуд. Атирау шаҳрида кундузи 36-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Юқори ёнғин хавфи мавжуд.

Павлодар вилоятининг шимоли ва шарқида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарбий шамол ҳудуднинг шимоли ва шарқига ўзгариб 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳудуднинг шарқи, жануби-шарқи ва марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Павлодар шаҳрида эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Юқори ёнғин хавфи кутилмоқда.

Қизилўрда вилояти ғарб, шимоли-ғарбида шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида вилоятнинг шимоли ва жанубий йўналишларида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳудуднинг шимолида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда, аксарият жойларда кучли ёнғин хавфи мавжуд. Қизилўрда шаҳрида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши, ёмғир ёғиши, куннинг иккинчи ярмида дўл ёғиши кутилмоқда. Кундузи ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг ғарби, жануби, шарқида шамол тезлиги 15-20 м/сгача етади. Петропавл шаҳрида кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Ақтўбе вилоятида кундузи 35-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

5-6 август кунлари кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи шимоли-ғарбдан эсган шамол тезлиги жануби-ғарбда, шимоли-шарқда, тоғли ҳудудларда 15-20 м/сгача етади. Кундузи вилоятнинг шимоли ва шимоли-ғарбида 38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 05-06 август кунлари ҳам вилоятнинг аксарият қисмида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади. Тараз шаҳрида кучли ёнғин хавфи мавжуд.

Кечаси Манғистау вилояти ғарбида, кундузи вилоятнинг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоятнинг аксарият қисмида 38 даража иссиқ жазирама давом этади. Ақтау шаҳрида кечаси момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида туман тушади. Кундузи вилоятнинг шарқи ва жанубида ғарбдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳудуднинг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram