23:32, 04 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 5-7 май кунлари совуқ ва ёмғирли бўлади
NUR-SULTAN. Кazinform – Cиноптиклар Қозоғистонда 5-7 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қазгидромет» РДК маълумотларига кщра, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида баҳор бирдан келмайди. Ўзбекистон вилоятларидан илиқ ҳаво массалари тинимсиз жанубий вилоятларга кириб, бу ерда ҳаво ҳароратини қулай ушлаб турса, шимолий вилоятлар навбатдаги совуқни кутмоқда.
Шимолнинг янги оқимлари билан кучаядиган шимоли-ғарбий антициклон тунги ҳароратни яна манфий даражага туширади. Аммо ғарбий ҳудудларда ушбу икки ҳаво оқимининг тўқнашуви фонида ёмғир, баъзи жойларда кучли, момақалдироқ, дўл ва кучли шамол кутилмоқда.