17:38, 19 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда -45 даража совуқ кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – Мамлакатнинг айрим ҳудудларида яқин кунларда (20-22 февраль кунлари) ҳаво ҳарорати -45 даражагача пасаяди, деб хабар беради Қазгидромет.

“Ҳаво ҳарорати Жетису вилоятида -30-35 даражагача, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида -45 даражагача, Қарағанди вилояти шимоли ва шарқида -35-39 даражагача пасайиб кетиши кутилмоқда”, – дейилади Қазгидромет хабарида.
Ғарб, жануб, шарқ ва жануби-шарқда қор ёғади ва паст бўрон бўлади. Жануб, шарқ, жануби-шарқ ва марказда шамол кучаяди, жануб ва жануби-шарқда туман тушади.