Қозоғистонда 44 даража совуқ яна уч кун сақланиб туради
“Қазгидромет” РДК синоптиклари 12—14 декабрь учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Янги ҳафта совуқ ҳаво билан бошланди. Яқин кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида совуқ сақланиб туради. Бунга арктик антициклон сабаб бўлади.
12—13 декабрь кунлари атмосфера жабҳаларининг таъсири туфайли республиканинг шарқи, жануби ва жануби-шарқида қор ёғади.
12 декабрь куни тоғли ҳудудларда кучли қор ёғади.
Қозоғистоннинг жануби ва шарқида шамол кучаяди, тоғли ҳудудларда туман тушади.
“12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати пасаяди: шимоли-ғарб ва марказда — 25—38, шимолда — 30—38 даража совуқ, республиканинг узоқ шимоли ва шимоли-ғарбида — 40—44 даража совуқ бўлади. Республика шарқида 20-38, 14 декабрда 32-38, баъзи жойларда - 40-42, жануб ва жануби-шарқда - 25-30, тоғли ҳудудларда - 33-38 даражагача совуқ бўладим”, - дейилади “Қазгидромет” РДК хабарида.
14 декабрдан Арктика антициклони шимоли-шарққа силжийди.
Шу сабабли мамлакатнинг ғарбий ярмида совуқ ҳаво пасая бошлайди.
Натижада ҳаво ҳарорати кўтарилиб, кечаси ғарбда 5-16 даража совуқ, шимоли-ғарбда 15-35 даража совуқ, шимолда 25-38 даража совуқгача ўзгариб туради.