Қозоғистонда 4 июль куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади
ASTANA. Kazinform – 4 июль куни Қозоғистоннинг ғарби ва жанубида антициклон таъсири остида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Мамлакатнинг қолган ҳудудларида циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларида момақалдироқ, дўл ва довул бўлиши мумкин, шимол, шарқ ва марказида жала ёғади. Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда.
Кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау вилоятларида, Ақтўбе вилоятининг ғарби ва жанубида кучли жазирама кузатилади.
Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби, Атирау ва Манғистау вилоятларида кун давомида жуда кучли жазирама кутилмоқда.
Алмати вилояти ғарби, шимолида, Павлодар вилояти жануби, шарқи, марказида, Абай вилояти шимоли-ғарби, марказида, Атирау вилояти ғарби ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилояти шимоли-ғарби, шимолида, Мангистау вилояти жанубида ёнғин хавфи кутилмоқда.
Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Алмати, Жетису, Улитау вилоятлари, Қостанай, Қарағанд вилоятлари жанубида, Атирау вилояти ғарби, жануби-шарқида, Манғистау вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.