Қозоғистонда 4 фоизли автокредит: 20 фоизли дастлабки тўлов бекор қилинади
«Давлат раҳбари томонидан қўйилган асосий вазифа автомобиллар арзонлигини таъминлашдир. 2015 йилдан 2018 йилгача бу мақсадда 82 миллиард тенге ажратилган. Револьер ҳиссани ҳисобга олган ҳолда, у 142 миллиард тенгега кўтарилди. Бундай 4 фоизли оқилона дастур орқали қозоғистонликлар 30 мингга яқин автомобил сотиб олди. Ҳозирда ушбу дастур учун пул ажратилмаган. Аммо револьер ҳисса ҳали ҳам муомалада. Унинг ҳажми талабни қондириш учун етарли эмас. Биз буни тан оламиз», деди Марат Қарабаев.
Шуни инобатга олган ҳолда агентлик қуйидаги чора-тадбирларни таклиф қилади.
«Муаммони ҳал этиш йўли сифатида РОП ҳисоб рақамларида тўпланган маблағларнинг маълум қисмини аҳолига 4 фоизли автокредит сифатида беришни таклиф қиламиз. Яъни, РОП ҳисоб рақамларидаги маблағлар аҳолига автокредит сифатида йўналтирилади. Ўйлайманки, яна бир оқилона механизм, авваллари биз 4 фоизли дастурда қатнашиш учун 20 фоиз тўлов киритган бўлсак, энди дастлабки тўловни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунда Қозоғистоннинг оддий фуқароси автосалонга келиб, машина танлайди ва бир тенге ҳам тўламай, 4 фоизга машина сотиб олиши мумкин бўлади», — деди у.
Илгари ҳар қандай тоифадаги автомобилларга 4 фоизли кредит бериларди. Бу кредитга қиммат машиналар ҳам сотиб олинди.
«Энди биз ушбу кредитни ҳақиқий ўрта тоифадаги автомобилларга йўналтирмоқчимиз. Яъни, биз бюджетли автомобиллар тоифасини яратамиз ва уларнинг маълум миқдордан ошмаслигига ишонч ҳосил қиламиз. Биз ҳали ҳам бу миқдорни муҳокама қилмоқдамиз. Бу механизм бўйича биз нафақат аҳолини автомобиллар билан таъминлаш, балки шаҳарларнинг автобус паркини модернизация қилишни ҳам режалаштирганмиз», — деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай