Қозоғистонда 4-6 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 4-6 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради: ёмғир, чақмоқ, кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

6 июлда республиканинг шарқи, жануби-шарқи ва марказида кучли ёмғир, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакат ғарбида ёмғирсиз об-ҳаво кутилади.

Шунингдек, ғарбда кундузи ҳаво ҳарорати секин-аста +33+39°С гача кўтарилади, республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати: шимоли-ғарбда ва марказда +25+35°С гача, шимолда +33+35° гача иссиқ бўлади. Синоптикларнинг хабар беришича, шарқ ва жануби-шарқда 25+30°С, ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, +20+30°С, жанубда +25+38°С даражагача пасаяди.

Сўнгги хабарлар