10:34, 13 Апрель 2020 | GMT +6
Қозоғистонда 3D-принтерда тиббий ниқоб учун мослама яратилди
SEMEI. Kazinform – Семейда 3D-принтерда тиббий ниқоблар учун махсус мослама - тутқич чоп этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Семей Электротехника коллежининг ИТ-марказига таяниб.
Лойиҳа муаллифларининг айтишича, мослама тиббий ниқобни кийиш пайтидаги ноқулайликни камайтиради. У оддий пластикдан 3D-принтерда босиб чиқарилди. 1 тутқич тахминан 20-25 дақиқа давомида босиб чиқарилади.
«Барчамиз тиббий ниқоб тақиб юрибмиз. Эрта тонгдан кечгача тақиб юргандан кейин унинг боғичи қулоқни оғритиб юборади. Ушбу тутқич эса барча босимни қулоқдан бошнинг орқа томонига ўтказади», - дея тушунтирди мутахассислар.
Эътиборлиси шундаки, мосламани ишлаб чиқаришда қўлланилган 3D-моделлаштириш колледжда информатика дарсларида ўтилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Семей Электротехника коллежида фильтри алмаштириладиган кўп марталик тиббиқ ниқоб 3D-принтерда чоп этилганди.
Муаллиф: Орал Ерланўғли