Қозоғистонда 3,8 трлн кубометр газнинг тасдиқланган захиралари бор

ASTANA. Kazinform - Саноат ва қурилиш вазирлиги геология қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистонда тасдиқланган газ захиралари 3,8 триллион куб метрни ташкил этади.

Запасы газа
Фото: primeminister.kz

Улар орасида боғланган (ериган) газ - 2,2 триллион куб метр, табиий (эркин) газ эса 1,6 триллион куб метрни ташкил этади.

Бироқ, British Petroleum Қозоғистондаги табиий газнинг тасдиқланган захиралари ҳажми 2,3 триллион куб метрни ташкил этишини айтмоқда. Бу - дунёда 15-ўринни эгаллайдиган кўрсаткич.

Шундай қилиб, Қозоғистон дунёдаги табиий газ ҳажмининг 1,2 фоизига эгалик қилади.

Таққослаш учун, газ захиралари бўйича Россия (37,4 триллион куб метр), Эрон (32,1 триллион куб метр) ва Қатар (24,7 триллион куб метр) газ захиралари бўйича етакчи давлатлар ҳисобланади.

Ўз навбатида, Энергетика вазирлиги иккала маълумотдаги сезиларли фарқни тушунтирди.

Вазирлик яқинда газ захираларини British Petroleum билан бир хил ҳисоблаш методологиясига ўтказишни режалаштираётганини эълон қилди.

“Кўрсаткичларнинг бундай номувофиқлиги Қозоғистон газ заҳираларида қўшма нефть газининг юқори улуши, шунингдек, республика яқин келажакда халқаро стандартларга ўтишни режалаштираётган захираларни ҳисоблаш методологиясидаги фарқ билан боғлиқ”, - дейилади Энергия вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар