13:35, 15 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 374 та давлат объекти хусусийлаштирилди - Молия вазирлиги
Йил бошидан буён хусусийлаштириш доирасида 307 миллиард тенгега 374 та объект сотилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Молия вазири ўринбосари Даурен Темирбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
“2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 658 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида 307 миллиард тенгега 374 та объект сотилди ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга берилди. 34 та объект сотувга қўйилди. 64 та обект қайта ташкил этиш ва тугатишга тақдим этилди. 186 та объект сотувга тайёрланмоқда”, — деди Даурен Темирбеков.