Қозоғистонда 33 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Ҳафта бошида республиканинг ғарбий ва шимолий ҳудудлари циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади, у ерда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
- 6 декабрда мамлакат шимолида кучли қор ёғиши, яхвонлик ҳосил бўлиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда, фақат Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши мумкин. 7 декабрда шимоли-ғарбий антициклоннинг таъсирида республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилади: кечаси республиканинг ғарби, маркази ва шарқида 10-18 даражагача совуқ, республиканинг шимоли-ғарбида ва шимолида 25-33 даражагача совуқ, жанубда 5-13 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.