12:05, 07 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 314 мингдан ортиқ хорижлик вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди
ASTANA. Кazinform – Йил бошидан буён 314 мингдан ортиқ хорижлик Қозоғистонда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

«2023 йилда 314 741 нафар чет эл фуқароси Қозоғистонда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди. Уларнинг 212 445 нафари Ўзбекистондан, 68 743 нафари Россиядан, 12 119 нафари Қирғизистондан, 9 066 нафари Тожикистондан», — дейилади агентликнинг расмий сўровига берилган жавобда.
Вазирлик бошқа давлатлар фуқаролари энг кўп бўлган ҳудудларни ҳам айтиб ўтди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, Алмати шаҳрида 54260 нафар, Атирау вилоятида 43314 нафар, Алмати вилоятида 26679 нафар, Манғистау вилоятида 26280 нафар, Астана шаҳрида 25588 нафар хорижлик истиқомат қилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай