Қозоғистонда 31 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Марказий Осиёнинг таълим марказига айланишни мақсад қилган ва мамлакатда 16 та хорижий университетнинг филиаллари очилган. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим қўмитаси раиси ўринбосари Гулжан Жарасова маълум қилди.

студенты
Фото: Александр Павский / Kazinform

«Бугунги кунда мамлакатимиз олий ўқув юртларида 31 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Ҳар йили давлат томонидан 200 нафар хорижлик олимларни таклиф этиш учун маблағ ажратилади. Фан ва олий таълим вазирлиги Қозоғистонни Марказий Осиёнинг таълим марказига айлантириш, дунёнинг барча йирик минтақаларидан ҳамкорларни жалб қилиш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда», — деди Г.Жарасова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Айни пайтда дунёнинг 12 та давлатининг олий таълим муассасалари, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Хитой, Россия, Франция, Жанубий Кореянинг 16 та нуфузли университетлари билан 34 та стратегик ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Филиалларнинг аксарият дастурлари ва мутахассисликлари техник соҳада кадрлар тайёрлашга қаратилган.

«Умуман олганда, хорижий ҳамкор олий ўқув юртларини танлашда муайян соҳалардаги иқтисодий эҳтиёжлар, ҳудудларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинди. Масалан, Ақтўбе шаҳрида Британия Heriot Watt университетининг "Электротехника ва энергетика" филиали; “Кончилик ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Тараздаги РКТУнинг филиали кимё ва кимёвий технологиялар соҳасида мутахассислар тайёрлайди. Бундай ёндашув битирувчиларга маҳаллий корхоналарнинг талабларини қондириш ва халқаро миқёсда рақобатбардош бўлиш имконини беради», – дейди Г. Жарасова.

Сўнгги хабарлар