Қозоғистонда 31 май куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 31 май куни Қозоғистон ҳудудидаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ғарби, жануби ва экстремал шимолида антициклон ёғингарчиликсиз қуёшли об-ҳавони келтириб чиқаради. Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида цилон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларида ёмғир ёғиб, шимоли-ғарб, шимол ва шарқда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда; Республика бўйлаб шамол кучайиши, жануби-ғарбда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда.
Кечаси Қостанай вилояти шимоли-шарқида, Шимолий Қозоғистон вилояти шимолида, Павлодар, Ақмола вилоятларининг шимолида ва шарқида 1-3 даража совуқ бўлиши мумкин.
Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари шимоли-ғарбида, Манғистау вилояти марказида, Жетису вилоятининг шарқида, Туркистон вилоятининг шимоли-шарқида, ғарбида, марказида, Жамбил вилоятининг шарқида, шимолий-шарқида, Қостанай жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарбида, Қизилўрда вилоятининг марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.