Қозоғистонда 300 дан ортиқ болалар боғчалари очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил охирига қадар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни боғчалар билан қамраб олиш 99,3 фоизга етказилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мактабгача ёшдаги болалар учун 34 мингдан ортиқ ўринли 322 та боғча очилади, шундан 5 ойда 9400 ўринли 130 таси ишга туширилди. Йил охирига қадар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни боғчалар билан қамраб олиш даражаси 99,3 фоизга етказилади», - деди ҚР Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова Ҳукумат йиғилишида.

Хусусий боғчаларда хавфли вазиятлар юзага келмаслиги учун Халқ таълими вазирлиги хавфсизлик чораларини кучайтириб, малакали мутахассислар билан таъминлашга ваъда бермоқда. 15 минг нафардан ортиқ педагоглар таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган янги модел бўйича тегишли курсларда таҳсил олмоқда.

«Боғчаларда ўрин тақсимлашда шаффофлик ва адолатни таъминлаш мақсадида ягона навбат базаси яратилмоқда», – дейди Ш.Каринова.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар