Қозоғистонда 30 минг километрлик йўлларда махсус белгилар ўрнатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил куз охиригача 30 минг километрдан ортиқ йўлларда махсус йўл белгилари ўрнатилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
None
None

Вазирликнинг маълум қилишича, «Қазавтожол» АЖ жорий йил куз охиригача жами 30 минг километрдан зиёд йўлларда йўл белгиларини ўрнатади.

«Бугунги кунда 9 минг 781 дона йўл белгиси ва 397 дона маълумот панели, 23 минг 118 дона кўрсатгич ва 26 минг 766 дона светофор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, режа доирасида 2 минг 733 квадрат метр шовқинли йўлак ва 27 минг 64 метр тўсиқ ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар