Қозоғистонда 30 май куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 30 май куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида фронтал тизимлар беқарор об-ҳаво шароитини шакллантиради, момақалдироқ, дўл, кучли шамол бўлиши мумкин, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади, мамлакат шимолида кучли ёмғир ёғади. Мамлакатнинг ғарбий ва жанубий ҳудудларида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Республиканинг жануби-ғарбида чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимол ва шимоли-ғарбида туман тушиши кутилмоқда.
Кечаси Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида 1-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Атирау вилоятининг жануби ва шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Жетису вилоятининг шарқида,Туркистон вилоятининг шимоли-шарқида, марказида, Жамбил вилоятининг ғарбида, шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилояти ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилояти жанубида, Қизилўрда вилояти марказида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.
Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида (Жанибек туманининг ғарбий қисмида), Атирау вилояти ғарбида, Қизилўрда вилоятининг шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.