Қозоғистонда 239 та янги касб пайдо бўлади – ҚР Бош вазири ўринбосари

– Бугунги кунда тажриба ва танлаган касбига талаб камлиги сабабли ёшларнинг ишга жойлашиш имкониятлари чекланган. Бу масалани ўзингиз кўраяпсизлар. Бундан ташқари, Қозоғистонда 129 та мутахассислик йўқолиб бормоқда, 95 таси ўзгартирилмоқда, 239 та янги мутахассислик пайдо бўлади. Шу муносабат билан халқаро амалиётга мос ишга жойлашишнинг самарали усули сифатида Павлодар вилоятидаги 15 та коллеж негизида янги касблар атласи ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди», — деди Е. Тоғжанов.
Унга кўра, натижада кадрларга бўлган эҳтиёжнинг 17 та ҳудудий харитаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Шунингдек, мактабларда ўқувчиларни 7-синфдан бошлаб касб танлашга ўргатувчи «Ўқитувчи-касб бўйича йўриқчи» жорий этилади. Бу ишларга депутат Саясат Нурбек раҳбарлик қилади.
– Бундан ташқари, коллежлар қошида 100 та кичик корхона ташкил этилиб, талабалар тажриба орттириш имконини беради. Ақтўбе шаҳридаги Иқтисодиёт, бизнес ва ҳуқуқ коллежининг ушбу йўналишни муваффақиятли жорий этган 188 нафар ўқувчидан 144 нафари ўқиш давомида ишга жойлашди. Талабаларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида биринчи марта олий ўқув муассасаларида 100 дан ортиқ Карьера марказлари ташкил этилади», — деди Бош вазир ўринбосари.
Аввал хабар қилинганидек, ОТМларга бериладиган грантлар сони 75 мингтага етказилади. Хусусан, техник ва IТ соҳалари учун грантлар 60 фоизгача оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Парламентнинг ялпи мажлисида фуқароларнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларига мурожаатларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш якунлари муҳокама қилинмоқда. Депутатларнинг ҳудудларга ташрифи чоғида кўтарилган икки мингга яқин масала Ҳукумат томонидан атрофлича таҳлил қилиниб, кўриб чиқилди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов