Қозоғистонда 235 кишига коронавирусли пневмония ташхиси қўйилган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Қозоғистонда 235 кишига коронавирусли пневмония ташхиси қўйилган

«4 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 235 та ҳолати ва 7 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 385 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 76 517 ҳолат ва вафот этганлар - 4875 ва соғайиб чиққанлар сони 63 902 тани ташкил этди».