Қозоғистонда 23 июл куни кучли жазирама, момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – 23 июлда мамлакатнинг аксарият қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан об-ҳаво беқарор бўлиб, момақалдироқ, дўл ва ёмғир ёғади, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Қозоғистонда 23 июл куни кучли жазирама, момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда

Қозоғистон Республикасининг фақат жануби, ғарбий, шимоли-шарқида, марказида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда – туман тушиши кутилмоқда.

Кундузи Жамбил, Манғистау, Атирау, Қизилўрда, Туркистон, Алмати вилоятлари, Жетису вилояти, Қарағанди жанубида, Абай, Ақтўбе, Қостанай вилоятлари, Улитау вилоятида 35-41 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қизилўрда шарқида, Павлодар жанубида, Ақтўбенинг жануби-шарқида, шимоли-ғарбда, жанубда, Манғистау марказида, Атирау вилоятлари ғарбида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Алмати, Шимолий Қозоғистон, Қостанай жанубида, Атирау, Ақмола вилоятларининг жануби, шимоли, шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.