Қозоғистонда 229 минг автомобиль қонунийлаштирилди

Транспорт
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Қозоғистонда 2022 йил 1 сентябрга қадар хориждан келтирилган 229 мингта автомобиль қонунийлаштирилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

“Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида хорижий автомобилларни бир марталик қонунийлаштириш йўлга қўйилди. Жами 229 мингта автомобиль қонунийлаштирилди. Шу билан бирга, аризани ўз вақтида топширган ва белгиланган муддатда автомашинасини қонунийлаштиришга муваффақ бўлмаган Қозоғистон фуқароларининг қонунийлаштириш ҳуқуқи жорий йилнинг 1 июлидан кейин ҳам давом этди”, — дейилади ҚР Ички ишлар вазирлигининг Kazinformга жавобида.

Хусусан, қонунийлаштириш жараёнида қуйидаги қўшимча масалалар ҳал қилинди:

1) эҳтиёт қисмлар сифатида олиб кирилаётган автомобилларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди (эгаликдан чиқариш ва олиб чиқиш ҳуқуқисиз – 18700 та шундай автомобиллар рўйхатга олинган).

2) ЕОИИ давлатларида рўйхатдан ўтмаган автомобилларни қонунийлаштириш мақсадида уларни 5 йилга вақтинчалик рўйхатга қўйиб, кейин қолдириш ҳуқуқи берилди (34,9 мингта шундай автомобиллар вақтинчалик рўйхатга қўйилган).

3) учинчи давлатлардан олиб кирилаётган ва қонунийлаштириш доирасида божхона расмийлаштирувидан ўтмаган автомобиллар учун экологик талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мажбурияти олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан кейин олиб кирилган автомобиллар қонунийлаштирилмайди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram