Қозоғистонда 220 мингдан ортиқ ўқитувчининг маошига 50 фоизгача устама қўшилди

None
ASTANА. Кazinform - Мамлакатда 350 мингдан ортиқ ўқитувчи ишлайди, уларнинг 220 мингдан ортиғи аттестация натижаларига кўра тайинланган малака тоифаси бўйича иш ҳақига устама олади, дея хабар беради Каzinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

Масалан, педагог-уста 50%, педагог-тадқиқотчи - 40%, педагог-эксперт- 35%, педагог-модератор - 30% олади. Республика бўйича жами педагог-модераторлар сони 73 820 нафар, экспертлар – 81 168 нафар, тадқиқотчилар – 71 141 нафар, магистрлар – 3 482 нафарни ташкил этади.

Давлат раҳбари топшириғига кўра, 4 йил давомида ўқитувчиларнинг маоши 100 фоизга, яъни икки баробарга ошди. Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим ва тарбия ўқитувчиларининг иш ҳақи яна 30 фоизга оширилди.

Сўнгги хабарлар