Қозоғистонда 22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform –“Қазгидромет” РДК 22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

ауа райы
Фото: Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолмоқда, атмосфера фронтларининг ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ғарбда, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши, ғарбда, шимолда дўл ёғиши, республика бўйлаб ҳам кучли шамол эсиши кутилмоқда. Фақат шарқ ва марказда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Кундузи Абай, Жетису, Қизилўрда вилоятларида, Ақтўбе вилоятининг жануби ва шарқида, Туркистон вилоятининг жанубида, чўл ҳудудларида, Улитау вилоятининг ғарбида ва марказида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар