Қозоғистонда 21-23 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмоқда

Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг катта қисми фаол циклон таъсирида қолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Об-ҳаво
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, Қозоғистонда 21-23 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади.

22 ноябрда ғарбда, шимоли-ғарбда, 22-23 ноябрда жанубда, жануби-шарқда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйлаб шамол тезлиги 15-28 м/с гача кучайиши, шимолий ярмида қор бўрони ва музлаши мумкин.

Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати 2-12 даражагача пасайиши, республика шарқида ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқдан 0-5 даражагача илиқ кўтарилиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг қолган қисмида ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар