Қозоғистонда 2030 йилгача жамоат транспортлари экологик тоза ёқилғига ўтказилади

NUR-CULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Қайирбек Ускенбаевнинг сўзларига кўра, 2030 йилгача шаҳардаги жамоат транспортлари экологик тоза ёқилғига ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2018 йилдан Евро-5 экологик стандартларга ўтказилди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда 2030 йилгача барча шаҳар йўловчи транспортларини экологик тоза ёқилғига ўтказиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Aвтотранспорт воситаларининг норматив-техник ҳолати ва чиқиндиларни чиқариш меъёрларига риоя қилиш мақсадида техник кўрикдан ўтказиш марказлари ва автотранспорт воситалари эгаларининг сохта техник кўрикдан ўтказганликлари учун жавобгарлигини кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деди у Ҳукумат йиғилишида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2025 йилгача барча техник стандартлар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади ва кўрилаётган чора-тадбирлар 2030 йилгача юк автомобилларининг камида 30 фоизини ва енгил автомобилларнинг 70 фоизга яқинини экологик тоза ёқилғига ўтказиш имконини беради.

Қайирбек Ускенбаев Ҳукумат йиғилишида саноат гигантлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларига қанча маблағ сарфлаётганини ҳам айтиб ўтди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар