10:12, 14 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 2030 йилгача 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади
ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида иситиш тизимидаги муаммоларни қандай ҳал қилиш режалаштирилаётганини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилдан 2037 йилгача бўлган даврда иссиқлик тармоқлари босқичма-босқич модернизация қилинади. Биринчи босқичда, яъни 2023 йилдан 2030 йилгача 1,6 минг км узунликдаги иссиқлик тармоқларини алмаштириш режалаштирилган, бу 75 фоиздан ортиқ эскириш даражаси бўлган тармоқлар. Иккинчи босқичда, яъни 2030-2037 йилларда иссиқлик тармоқларини эскириш даражаси 50 фоиздан 74 фоизгача алмаштириш режалаштирилган. Бундай тармоқларнинг узунлиги 3,7 минг километрни ташкил қилади. Эскириш даражаси 50 фоиздан кам бўлган тармоқларни табиий монополия субъектларининг инвестиция дастурлари доирасида алмаштириш тавсия этилади. Эндиликда, биринчи навбатда, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишлари, ваколатли органга кўриб чиқиш учун бюджет талабномасини тақдим этишлари, иссиқлик тармоқлари ҳолатини техник кўрикдан ўтказишлари керак»
, - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай