Қозоғистонда 2028 йилга бориб машинасозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 2,2 баробар оширилади

None
ASTANA. Kazinform – 2028 йилга бориб Қозоғистонда машинасозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 2,2 баробар оширилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Соҳани янада сифатли ривожлантириш мақсадида Давлат раҳбарининг фармойишига асосан 2024-2028 йилларда машинасозликни ривожлантириш комплекс режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат доирасида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди. Биринчи навбатда – ишлаб чиқарувчиларни хомашё билан таъминлаш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш орқали асосий шарт-шароитларни яхшилаш. Иккинчидан, машинасозлик маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш ва техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш. Учинчидан, машинасозликнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, ҳар бир тармоққа алоҳида эътибор қаратиш», – деди Вазир.

Унинг сўзларига кўра, комплекс режанинг амалга оширилиши 2028 йилга келиб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2,2 баробарга, меҳнат унумдорлигини 1,9 баробарга ошириш, экспортга етказиб бериш ҳажмини 5 миллиард 700 миллион АҚШ долларига етказиш, инвестициялар ҳажмини 1,5 баробарга ошириш каби имкониятларни беради.

«Комплекс режа соҳа салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва уни узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлайди», – дейди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram