Қозоғистонда 2027 йилга бориб базавий пенсия 120 фоизга ошади

ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги базавий пенсия тайинлаш жараёнига изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда пенсиянинг энг кам миқдори 24 341 тенге, бирдамлик пенсиясининг энг кам миқдори 53 076 тенгени ташкил этади. Пенсия ёшида пенсия ўртача ойлик даромаддан келиб чиққан ҳолда тайинланади. Яна бир жиҳати шундаки, пенсия тайинлашда у республика бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган БҲМнинг (189 750 тенге) 55 миқдоридан ошмаслиги керак. Пенсия ёшида пенсия қуйидаги тоифадаги одамларга тўлиқ миқдорда берилади. Эркаклар учун - 1998 йил 1 январда камида йигирма беш йиллик иш стажига эга бўлса, аёллар учун - 1998 йил 1 январда камида йигирма йиллик иш стажига эга бўлса«, - деган жавоб келди Кazinform агентлиги юборган саволга.

Вазирлик тақдим этган маълумотларга кўра, 1998 йил 1 январгача бўлган ҳар бир тўлиқ иш йили учун ёшга қараб пенсия тўловлари миқдори 1 фоизга оширилади. Аммо бу ёшга қараб пенсия тўловларини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган даромаднинг 75 фоизидан (142 313 тенге) кўп эмас.

«Ҳозирги вақтда базавий пенсия тизимида 30 йил ва ундан ортиқ муддат иштирок этган тақдирда, республика бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган энг кам яшаш минимумининг 100 фоизи (2023 йилда — 40 567 тенге) миқдорида тўлов тайинланади. Бу кўрсаткич 5 йил ичида (2027 йилгача) босқичма-босқич 120 фоизгача ошади», - дея қўшимча қилинган вазирлик хабарида.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар