Қозоғистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимига 28 трлн тг сарфланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача соғлиқни сақлаш соҳасидаги умумий харажатлар 28 триллион тангага етади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул котиби Ботагўз Жақселекова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастурида соҳага сарфланадиган харажатларни 2025 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача етказиш кўзда тутилган. 2019 йилдан 2025 йилгача соғлиқни сақлашга сарфланадиган умумий харажатлар 28 трлн тангаги ташкил этади, шундан давлат бюджети харажатлари 13 трлн танга ёки 47%, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта активлари ҳаражатлари 3 трлн танга ёки 11%, аҳоли харажатлари эса 11,8 трлн танга», - деди Ботагўз Жақселекова Сенатдаги йиғилишда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йилга қадар шифокорлар маоши камида икки баравар ошишини хабар қилгандик.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар
telegram